08:50 / 04.05.2016
3368

Бразилия бош прокурори мамлакат президентига қарши тергов бошламоқчи

Бразилия бош прокурори Родриго Жано мамлакатнинг амалдаги президенти Дилма Руссеф фаолиятига қарши тергов бошлаш ниятида Федерал олий судга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Globo телеканали.

Руссеф Petrobras давлат нефть-газ компаниясидаги коррупцион жиноятларни тергов қилишга тўсқинлик қилаётганликда гумонланмоқда.

Президентнинг ўзи унга қарши ўтказилаётган импичмент давлат тўнтарувининг барча аломатларига эга эканлигини айтган. Бунгача Руссеф штаби бошлиғи лавозимига давлат структураларида коррупция бўйича ишда айблов қўйилган мамлакатнинг собиқ президенти Инасиу Лула да Силва тайинланганди.

Бразилиянинг бир неча миллион аҳолиси Руссефнинг истеъфога кетишини талаб қилиб март ойида кўчаларга чиққанди. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, аҳоли ҳукуматнинг ишига "ёмон" ёки "даҳшатли" деб баҳо берган.

Top