08:35 / 04.05.2016
6751

Финляндиялик 10 ёшли бола Instagram’да хато топгани учун 10 минг доллар билан мукофотланди

Финляндиялик 10 ёшли бола Instagram ижтимоий тармоғининг заиф жойини топди. Бу камчилик исталган фойдаланувчига изоҳларни ўчиришга имкон берган, деб хабар бермоқда Venture Beat.

Яни исмли бола ўзи топган хато ҳақида Facebook маъмуриятига электрон мактуб йўллаган, шундан кейин ижтимоий тармоқ унга бу жонбозлиги учун 10 минг доллар миқдорида пул мукофоти тўлашга қарор қилди.

Ушбу хабар дастлаб фин ОАВида пайдо бўлди, кейинроқ бу маълумотни Facebook ходими тасдиқлади.

Бола келажакда интернет-бизнес билан шуғулланишни исташини айтган. У ўзининг мукофот пулини янги велосипед, футбол кийими ва ўз акалари учун янги компьютерлар харид қилиш учун ишлатишини маълум қилди.

Шу тариқа, Яни компания топилган хатолик учун пул тўлаган ижтимоий тармоқларнинг энг ёш фойдаланувчиси бўлди.

Top