18:02 / 04.05.2016
2736

Озарбайжонликлар дўлма таомини ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритмоқчи

Бокудагилар дўлма таомининг тайёрланишини ЮНЕСКО номоддий мерослари рўйхатига киритишни таклиф этмоқчи. Озарбайжон маданият ва туризм вазирлиги тегишли ҳужжатларни тайёрламоқда. Бу ҳақда вазир Абдулфас Гараевга асосланиб РИА Новости хабар берди. 

Гараев бундан аввалроқ Арманистон ЮНЕСКО мерослари рўйхатига лавашни киритишга урингани ҳақида эсатиб ўтган. 

“Ҳеч кимга сир эмаски, қўшни давлат (Арманистон) нафақат Озарбайжоннинг ҳудудига кўз олайтирган, балки миллий таомларини ҳам ўзлаштиришга уринмоқда”, - маълум қилди у. 

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон маданият ва туризм вазирлиги бутун туркийлар оламига мансуб бўлган дўлма таомининг тайёрланиш анъанасини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрламоқда.

Top