09:57 / 04.05.2016
2601

Unicef: мактаб ёшидаги 462 миллион бола гуманитар инқироз остида яшамоқда

Турли давлатлардаги қуролли қарама-қаршилик ёки табиий офатлар натижасида 462 млн.га яқин мактаб ёшидаги бола ночор тарзда умр кечирмоқда. Ушбу маълумотларни БМТ болалар фонди (Unicef ) берган.

"Мактаб ёшидаги ҳар тўртта боланинг биттаси – 462 млн. нафар бола – гуманитар инқироз шароитида яшамоқда", - дейилади Unicef берган маълумотда. Фонднинг қайд этишича, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 75 млн. бола таълим олишга муҳтож. Бугунги кунда гуманитар ёрдамларнинг 2 фоизигина таълим дастурларига йўналтирилмоқда.

Unicef маълумотига кўра, мактабга қатнаётган 37 млн бола қуролли қарама-қаршиликлар ва табиий офатлар туфайли мактабга бора олишмаяпти. Рақамларга эътибор қаратиладиган бўлса, айни кунларда Сурияда 6000 мактаб ушбу офатлар туфайли беркитилган.

Нигерия шимоли-шарқи ва Камерунда ҳаракатланаётган “Боко Ҳарам” террорчилик гуруҳи ҳужумлари оқибатида 1800 та мактаб ишламай қўйган. 

Ушбу маълумотлар бир неча ҳафта муқаддам Истанбулда иш бошлаган биринчи гуманитар саммитида келтириб ўтилган.

Top