15:40 / 05.05.2016
5820

6 май об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 12-17 метргача етади. Кечаси 14-16, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12-17,  кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12-17,  кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент,  Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. 

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 15-20, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.

Top