15:35 / 05.05.2016
4931

KFC товуқ таъмига эга тирноқ бўёғини тақдим қилди

KFC фастфудлар тармоғининг иккита энг машҳур рецептига асосланиб, товуқ таъмига эга истеъмолга яроқли тирноқ бўёғини яратди. Бу ҳақида  Adweek маълум қилди. 

KFC'нинг Ҳонгконгдаги бўлимида ноанъанавий пиар-акция жараёнида Ogilvy & Mather агентлиги ва тез хизмат кўрсатувчи овқатланиш жойлари тармоғи учун соус етказиб берувчи McCormick компанияси ҳамкорликда иш олиб боришди.

«Original» ва «Hot & Spicy» таъмига эга икки хил тирноқ бўёғи - табиий ингридиентлардан тайёрланган. Яратувчиларнинг ғоясига кўра, KFC мижозлари эндиликда истаган пайтларида бармоқларини ялаб, севимли таъмларини эслашлари мумкин.

"Тирноқ бўёғимизнинг рецепти ажойиб, у  таъмни узоқ сақлайдиган ва ялтираб турадиган махсус рецепт асосида яратилган. 

Тижорат компанияси Ҳонгконгдаги KFC бренди атрофида шов-шув кўтариш, қизиқтириш ва қувонтиришга қаратилган", - деди Ogilvy & Mather агентлиги ижодий раҳбари.

Adweek'нинг маълум қилишича, тирноқ бўёғи ҳақидаги хабар ҳазил эмас. Компания унинг синов партиясини ишлаб чиқарди ва Ҳонгконг аҳолисини ўзига ёқадиган, косметик воситанинг кенг омма учун ишлаб чиқариладиган таъмини танлашга чақирди.

Top