19:25 / 05.05.2016
17518

Қозоғистон президенти мамлакат иқтисодиёт вазирини ўз вазифасидан озод этди

Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Ерболат Досаев истеъфога чиқди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига асосланиб, “Интерфакс” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бу воқеа 5 май куни мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этган кенгайтирилган йиғилишда содир бўлган.

Манбанинг берган маълумотига кўра, иқтисодиёт вазири ўринбосари Каирбек Ускенбаев ҳам ўз вазифасидан озод этилган. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазири Асилжан Мамитбеков ҳам истеъфога чиққан.

Top