09:54 / 05.05.2016
6067

Обама рафиқаси билан бирга "Юлдузлар жанглари" фильмидаги штурмчилар билан рақс тушди

Оқ уй маъмурияти АҚШ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обама "Юлдузлар жанглари" фильмидаги қаҳрамонлар – R2-D2 роботи ва империя штурмчилари қуршовида рақсга тушаётганлари акс этган видеокадрларни чоп этди. Ушбу видеоёзув фильм мухлислари томонидан "Юлдузлар жанглари" куни сифатида нишонланадиган 4 май куни учун атайлаб чиқарилди.
  
Фантастик фильм қаҳрамонлари Оқ уйда биринчи марта пайдо бўлишмаяпти. Ўтган йил декабрида улар президентга матбуот-анжуман вақтида ҳамроҳлик қилишган. Обама шу тадбирдан кейин фильмнинг янги қисми – "Юлдузлар жанглари: кучнинг уйғониши"нинг премьерасига йўл олганди.

Top