10:54 / 05.05.2016
5628

Озарбайжонда футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати бошланмоқда

5 май куни старт оладиган 17 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган терма жамоалар ўртасидаги Европа чемпионатига Озарбайжон мезбонлик қилади.

Турнирда 16 жамоа 4 гуруҳга бўлинади. "А" гуруҳидан Озарбайжон, Португалия, Бельгия ва Шотландия жой олган. "В" гуруҳини Украина, Германия, Австрия ҳамда Босния ва Герцоговина термалари ташкил этган. "С" гуруҳида Франция, Дания, Англия ва Швеция, "D" гуруҳида эса Италия, Сербия, Нидерландия ва Испания терма жамоалари ўрин олган.

Турнирнинг гуруҳ босқичидаги ўйинлар 5-12 май кунлари давомида ўтказилади. Ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа чорак финалга чиқади. Бу босқичдаги учрашувлар 14-15 май кунларига белгиланган. 18 май куни ярим финал баҳслари ўтказилса, 21 май куни финал баҳси бўлиб ўтади.

Учрашувлар 4та стадионда, Бокудаги Олимпия стадиони, "Азерсун", "Баксель" ва Мардакян қишлоғи яқинидаги "Далга" стадионларида ўтказилади.

Турли йилларда ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг энг яхши футбочлиси сифатида Сеск Фабрегас, Марио Гётце, Тони Кроос ҳамда Уэйн Руни каби футболчилар "Олтин ўйинчи" мукофоти билан тақдирланишган.

УЕФА ёшлар ўртасидаг Европа чемпионатини 1982 йилдан бошлаб ўтазиб келади. 2002 йилгача бу турнирда 16 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этишган.

2015 йилги турнирда Франция терма жамоаси Германия ёшларини енгиб ғолиб чиққанди. Бу турнирдаги энг совриндор жамоа Испания терма жамоаси ҳисобланади, лекин испанияликлар охирги марта 2008 йилда чемпион бўлишган.

Top