15:09 / 05.05.2016
5713

Рассел Кроу "Мумиё"нинг янги қисмида суратга тушиши мумкин


“Оскар” мукофоти лауреати Рассел Кроу “Мумиё” фильмининг янги вариантида Том Круз билан суратга тушиши мумкин. Бу ҳақда Deadline хабар қилди. 

Кроу билан муҳокамалар эндигина бошланган. Актёрга доктор Жекил ва мистер Хайд услубидаги роллар таклиф этилди. 

Рассел Кроу “Гладиатор”, “Тафаккур ўйинлари”, “Ной”, “Таҳқирланган” каби фильмдаги ижролари билан машҳур. 

“Мумиё”нинг янги версияси билан Universal Pictures студияси шуғулланмоқда. Фильм 2017 йилнинг 9 июнидан бошлаб прокатга чиқарилиши режалаштирилган. Унда бош ролни Том Круз ижро этади. Иккинчи даражали ролни эса раққоса ва актриса София Бутелла ўйнайди.

Top