17:14 / 05.05.2016
4991

Тунислик геймерлар сигир ютиб олди

Тунисда маҳаллий тадқиқотчилар ишлаб чиққан ўйин мусобақасида иштироқ этган жуфтлик сигир ютиб олди. Бу ҳақда “Би-би-си” хабар берган.

Памела лақабли сигир ғолибларга тақдим этилишидан аввал икки ҳафта давомида ўйин ташкилотчиларининг офисида яшади. 

Bagra (“сигир” маъносини билдиради) номли ўйинда иштирокчилар подада иложи борича кўпроқ сигирларни сақлаш ва уларни бошқа қатнашчилар ўғирлаб кетмаслигини кузатиш учун максимал баллар йиғиш керак эди. 

Бошқа иштирокчилар мусобақада телефонлар ва планшетлар ютиб олган. Бундан ташқари, ўйинчиларнинг бирига Брижит лақабли сигир насиб қилган.

Top