14:56 / 06.05.2016
5089

Афғонистонлик ҳарбийлар толибонлар асирлигидаги 60 кишини озод қилишди

Афғонистон хавфсизлик хизмати  “Толибон” радикал ҳаракати назорати остида сақланаётган камида 60 нафар маҳбусни озод қилган. Бу ҳақда мудофаа вазирлигига таяниб Khaama Press хабар тарқатди. 

Агентлик хабарига кўра, асирларни озод қилиш операцияси пайшанбадан жумага ўтар кечаси Афғонистон жанубидаги Ғилмон вилоятида амалга оширилган. Рейд давомида афғон қуролли кучлари икки жангарини йўқ қилган, яна уч нафарини яралаган. Ҳарбийлар берган қурбонлар ҳақида маълумот берилмади. 

Мудофаа вазирлиги баёноти бўйича, Афғонистон хавфсизлик кучлари толибонларга тегишли бўлган 10та мотоциклни йўқ қилди ва катта миқдордаги портловчи мосламаларни мусодара қилди.

Top