10:36 / 06.05.2016
2471

БМТ: Европа Иттифоқи ҳудудидаги 400 минг нафардан зиёд боланинг ҳуқуқий мақоми йўқ

Европа Иттифоқидан бошпана сўраб, ариза топширган 400 мингдан зиёд бола ҳуқуқий мақомга эга эмас. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, БМТнинг болалар фонди (ЮНИСЕФ) Европа мамлакатларини қочқин ва муҳожирлар, айниқса, улар орасидаги вояна етмаганларга бошпана беришнинг янги тартиб-қоидаларини ишлаб чиқишга чақирди.

"ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, 2015 йилнинг январидан ноябрига қадар Европа мамлакатларидан бошпана сўраган 400 минг нафардан зиёд бола айни дамда ҳуқуқий вакуум остида қолмоқа", - деди Дюжаррик. У ЮНИСЕФ номидан ЕИга мурожаат қилар экан, “ўз вақтида керакли қарорларни чиқаришга, болаларни хатарли вазиятлардан асрашга, Иттифоқ давлатлари орасида тезкор маълумот алмашишни йўлга қўйишга” чақирди.

Мавжуд қонунларга кўра, боланинг ЕИ ҳудудида бўлишидан унинг аризаси ўрганилгунга қадар бўлган орадан 11 ойча вақт ўтмоқда. Бу узоқ муддатли жараён болани ота-онаси ва ёки оиласи билан бирга бўлишига ҳалақит қилмоқда, унинг ҳаётини хатарга қўймоқда.

Top