08:54 / 06.05.2016
5470

Европа лигаси. «Ливерпуль» ва «Севилья» финалга чиқди

Европа лигасининг бош соврини учун курашадиган жамоалар номи аниқ бўлди. 5 май оқшомида турнирнир ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

Юрген Клопп шогирдлари финалда икки испан жамоасининг тўқнаш келишига йўл қўймади. Мерсисайдликлар ўз уйларида «Вильярреал»га қарши жуда кучли ўйин намойиш қилишди ва катта устунлик билан ғалаба қозонишди. Испан клуби ўз уйида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, жавоб баҳсида ўз дарвозасидан жавобсиз 3та тўп олиб чиқди. 

«Шахтёр» эса «Севилья» майдонидаги учрашувда мағлубиятини тан олди. Европа лигасининг сўнгги 2 мавсуми ғолиби донецкликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Дастлабки ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди. 

18 май куни Базель шаҳрида ўтадиган финалда Испаниянинг «Севилья» ва Англиянинг «Ливерпуль» жамоалари майдонга чиқади.

Европа лигаси, ярим финал, жавоб ўйинлари
Ливерпуль (Англия) – Вильярреал (Испания) 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 7, автогол Сориано, 2:0 – 63 Старриж, 3:0 – 81 Лаллана. 
Ливерпуль – Миньоле, Туре, Морено, Клайн, Ловрен, Коутиньо (Аллен, 83), Жан, Лаллана, Милнер, Фирмино, Старриж.
Вильярреал – Ареоля, Мусаккьо, Коста, Марио Гаспар, Руис, Дос Сантос (Бонера, 73), Пина (Тригерос, 60), Сориано, Суарес, Сольдадо (Адриан, 69), Бакамбу.
Огоҳлантиришлар: Руис (30), Клайн (35), Сольдадо (40).
Четлатиш: Руис (71).
Биринчи ўйин: 0:1

Севилья (Испания) – Шахтёр (Украина) 3:1 (1:1)
Голлар: 1:0 – 9 Гамейро, 1:1 – 44 Эдуардо, 2:1 – 47 Гамейро, 3:1 – 59 Мариано. 
Севилья – Сория, Коке, Рами, Тремулинас (Эскудеро, 74), Каррису, Банега (Кристофоро, 89), Нзонзи, Витоло, Криховяк, Мариано, Гамейро (Иборра, 82).
Шахтёр – Пятов, Кучер, Исмаили, Срна, Ракицкий, Марлос (Веллингтон Нем, 84), Малышев, Коваленко, Степаненко, Тайсон (Бернард, 76), Эдуардо (Дентиньо, 84).
Огоҳлантиришлар: Марлос (11), Ракицкий (14), Кучер (20), Банега (30), Срна (49), Эдуардо (61), Степаненко (76), Витоло (87), Исмаили (90).
Биринчи ўйин: 2:2

Top