00:00 / 06.05.2016
7430

Красноярскда Обама номи билан музқаймоқ чиқарила бошланди

Россиянинг Красноярск шаҳридаги "Славица" компанияси "Обамка" бренди остида шоколадли-қаймоқли музқаймоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания хабарига иқтибос келтирган ҳолда FlashSiberia маълум қилди. Музқаймоқ ишлаб чиқарилиши Набережние Челнидаги заводда йўлга қўйилган.  

"Музқаймоқ дунёдаги жорий сиёсий вазият ва АҚШ президенти Барак Обаманинг кетиши билан боғлиқ ҳолда ишлаб чиқарилмоқда", дейилди компанияда.

Музқаймоқ ўрамида собиқ иттифоқ вақтидаги "Чунга-Чанга" мультфильмидаги образдан фойдаланилган: ўрамда мультфильмдаги чап қулоғида сирға бўлган қора танли бола қиёфаси тасвирланган.

Компания сайтида "Обамка" ҳозирча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхатида берилмаган, бироқ унда компания "музқаймоқ ишлаб чиқариш бўйича Россия анъаналарига амал қилувчи биринчи миллий компания" эканлиги таъкидланган.

Top