18:43 / 06.05.2016
6404

Рим папасига Буюк Карл мукофоти топширилиши мумкин

Рим папаси Франциск халқаро миқёсдаги Буюк Карл мукофотига сазовор кўрилиши мумкин. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Папа инқироз вақтида кишиларни илҳомлантириш ва уларга илҳом бахш этиш учун амалга оширган ҳаракатлари учун мукофотланиши мумкин.

Франциск 6 май куни хусусий ауденция ўтказди ва аввалроқ шундай мукофотни олган Европа парламенти раиси Мартин Шульц, шунингдек Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер, Европа кенгаши раҳбарри Дональд Туск ҳамда Германия канцлери Ангела Меркелни қабул қилган.

Европанинг бирлиги йўлида кўрсатилган хизматлар учун таъсис этилган Буюк Карл мукофоти ҳар йили Германиянинг Ахен шаҳрида топширилади.

Top