06:41 / 06.05.2016
9428

Тарихда биринчи марта мусулмон киши Лондон мэри бўлиши мумкин

YouGov томонидан ўтказилган ижтимоий сўровнома маълумотларига кўра, тарихда биринчи марта мусулмон киши Лондон мэри бўлиши мумкин.

Лейборист ва келиб чиқиши покистонлик бўлган Содиқ Хон Лондон мэрига сайловларнинг 1-босқичида 43 фоиз овоз, бу орада унинг асосий рақиби – аристократ Зак Голдсмит 32 фоиз овоз йиғиши мумкин.

Якуний натижа эса Хон фойдасига 57 фоизга 43 фоиз овозни ташкил қилиши мумкин.

Сўровнома 1574 киши орасида 2-4 май кунлари ўтказилди.

Содиқ Хон — покистонлик муҳожирларнинг 8 фарзандидан бири бўлиб, у Лондоннинг жанубидаги қашшоқ туманда автобус ҳайдовчиси оиласида кичкина хонадонда вояга етган. У мактабдан кейин ва таътил вақтларида қурилишда ишлаган. Кейинроқ у Буюк Британия транспорт вазири лавозимини эгаллашга муваффақ бўлган.

Лондон мэри сайловлари 5 май куни бўлиб ўтди. Унда шаҳарнинг 32 тумани, Лондон Ситиси аҳолиси, шунингдек Лондонда яшовчи Британия Ҳамдўстлиги фуқаролари иштирок этдилар. Сайловнинг расмий натижалари 6 май кечки пайт эълон қилинади. Амалдаги мэр Борис Жонсоннинг ваколати май ойида якунига етади.

Top