19:13 / 06.05.2016
4439

ТИВдаги учрашувда ўзбек-болгар муносабатларидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди

2016 йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Болгария республикасининг Муваққат ишлар вакили Георги Проданов билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатлари, жумладан юқори даражадаги Болгария делегациясининг Тошкентда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон нефть ва гази – ОГУ-2016” халқаро конференциясида иштирок этишига оид амалий масалалар ҳамда бўлажак Ўзбекистон-Болгария учрашувларининг кун тартиби ва дастури юзасидан фикр алмашилди.

Top