23:57 / 07.05.2016
14082

Англия чемпионати, 37-тур: Вардининг дубли "Лестер"га навбатдаги ғалабани келтирди ва турнинг қолган натижалари

Англия чемпионатининг 37-турида муддатдан аввал чемпионликни қўлга киритган "Лестер" ўз майдонида "Эвертон"ни қабул қилди ва навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Учрашув 3:1 ҳисобида якунланди.

Учрашувда 1-голни 5-дақиқада четлатишдан кейин яна сафга қайтган Жейми Варди киритди. 33-дақиқада Энди Кинг лестерликларнинг устунлигини 2 тўп фарқига келтирди. Варди 2-бўлимда иккинчи голини киритди. 88-дақиқада "Эвертон" яримҳимоячиси Кевин Миральяс битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.
Ҳисоб янада каттароқ бўлиши мумкин эди, бироқ Варди 72-дақиқада пенальтини амалга ошира олмади.

"Лестер" жорий мавсумдаги ўзининг охирги уй ўйинини ўтказди. Клаудио Раньери жамоаси 80 очко тўплади. "Эвертон" 44 очко билан 12-ўринда қолди.
Турнинг бу қисмида 6 та учрашув бўлиб ўтди.

"Сандерленд" "Челси"ни мағлуб этди (3:2). "Сандерленд" иродали ғалабаси эвазига мусобақани тарк этиш зонасидан чиқиб, 17-ўринга кўтарилиб олди (35 очко).
"Ньюкасл" эса аксинча, "Астон Вилла" билан дуранг натижадан кейин 18-ўринга тушиб кетди (34 очко). "Сандерленд"да иккита ўйин, "Ньюкасл"да эса битта ўйин захирада бор.

"Астон Вилла" 11 та мағлубиятдан иборат сериясига барҳам берди.

"Вест Хэм" "Суонси"га ютқазди (1:4) ва 6-ўринда қолди. Жамоада 4-ўринни эгаллаш учун ҳали назарий имкониятлар бор: жамоа "Манчестер Сити"дан 5 очко, "МЮ"дан 4 очко ортда қолмоқда ва барча 3 клуб яна иккитадан ўйин ўтказади.

Шунингдек, "Борнмут" "Вест Бромвич" билан дуранг ўйнади (1:1), "Кристал Пэлас" "Сток Сити"ни мағлуб этди (2:1).

Англия Премьер-лигаси. 37-тур

Лестер Сити – Эвертон – 3:1
Голлар:
Варди, 5 (1:0); Кинг, 33 (2:0); Варди, 65 (3:0, пен); Миральяс, 88 (3:1).
Урилмаган пенальти: Варди, 72 (Лестер)

Сандерленд – Челси – 3:2
Голлар:
Коста, 14 (0:1); Хазри, 41 (1:1); Матич, 45+3 (1:2); Борини, 67 (2:2); Дефо, 70 (3:2).
Четлатиш: Терри, 90+5 (Челси)

Вест Хэм Юнайтед – Суонси Сити – 1:4
Голлар:
Рутлеж, 25 (0:1); Айю, 31 (0:2); Юн, 51 (0:3); Кингсли, 68 (1:3, автогол); Гомис, 90+3 (1:4).

Астон Вилла – Ньюкасл Юнайтед – 0:0

Кристал Пэлас – Сток Сити – 2:1
Голлар:
Адам, 26 (0:1); Гейл, 47 (1:1); Гейл, 68 (2:1).

Борнмут – Вест Бромвич Альбион – 1:1
Голлар:
Рондон, 16 (0:1); Ритчи, 82 (1:1).

Top