00:16 / 08.05.2016
8550

Колумбиялик парашютчилар осмонда Гарри Поттер ҳақидаги фильмдаги квиддич ўйинини ўйнашди

Интернетда Колумбиянинг ETB телекоммуникацион компаниясининг реклама ролиги оммалашмоқда. 

Видеода самолётдан сакраган бир неча парашютчи ёш сеҳргар Гарри Поттер ҳақидаги фильмда ўйлаб топилган ўйин – квиддич ўйнашади. Парашютчилар парвоз вақтида узун супургиларга миниб олиб, энг катта тўп – квоффл учун кураш олиб бордилар. Ролик сўнгида парашютчилардан бири тўпни қолган икки иштирокчи ушлаб турган ҳалқага ташлашга муваффақ бўлади. Шундан кейин барча парашютчилар парашютларини очиб юборадилар.

Top