14:32 / 08.05.2016
10552

Москва вилоятида беш нафар байкерни отиб кетишди

Москва вилоятида номаълум кимса ов милтиғида беш нафар байкерни отиб кетди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Бу ҳақда ҳудуд фавқулодда вазиятлар хизмати маълум қилган.

Воқеа Егоьевский туманининг Челохова қишлоғида рўй берган. Беш нафар киши нобуд бўлган.

Маълум қилинишича, қотил “Сайга” деб номланувчи ов қуроли билан одам ўлдирган. Айни дамда у қидирувга берилган.

Top