12:06 / 09.05.2016
11280

Япония ҳукумати Шимолий Кореянинг тутаётган йўлини номақбул деб ҳисоблашини билдирди

Япония ҳукумати КХДР ўзини ядро қуроли бор мамлакат сифатида эътироф этишини номақбул деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамасининг бош котиби Есихидэ Суга маълум қилган.

"Шимолий Кореянинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча резолюцияларини бажариши зарур ва устувор масала ҳисобланади. Биз шимолликларнинг ҳозирги позицияларини номақбул деб ҳисоблаймиз", - деб таъкидлади Суга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўз мамлакатини ядро қуролига эга мамлакат деб ҳисоблашига жавобан.

Айни дамда Япония ҳукумати “Шимолий Корея устидан кучли мониторинг олиб бормоқда ва доим огоҳ бўлиб турибди”. Чунки КХДРда айни дамларда янги ядро қуроли устида иш олиб борилаётган бўлиши мумкин, дейилади маълумотда.

Top