16:56 / 09.05.2016
9239

Эрон навбатдаги баллистик ракета синовини муваффақиятли равишда амалга оширгани маълум қилинди

Эрон бош штаби раҳбари ўринбосари генерал Али Абдуллоҳий Эрон ҳарбий кучлари ўрта масофалик баллистик ракетанинг навбатдаги синовини ўтказишгани ҳақида маълум қилди.  Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берди

Саккиз метрлар атрофидаги масофадан нишонни аниқ нишонга олувчи ракетанинг узоқлик масофаси икки минг километрни ташкил этди. Али Абдуллоҳийнинг айтишича, синов икки ҳафта аввал ўтказилган ва муваффақиятли якун топган. 

Абдуллоҳий синов тўғрисида батафсил маълумот бериш ҳамда айнан қайси ракета синалганлигини айтишдан бош тортган.

Top