19:03 / 09.05.2016
20121

Олимлар инсон нега зарарли егуликлар истеъмол қилишини аниқлашди

Зерикиш – бу зарарли егуликлар, жумладан, чипслар ёки фастфуд тановул қилишнинг энг асосий сабабларидан бири. Бу ҳақида британиялик олимлар юзлаб кўнгилли иштирокида ўтказилган тажриба натижаларига асосланиб, маълум қилишди. 

Шундай қилиб, 52 нафар кўнгиллига зерикишни ҳис этувчи шароит яратиб беришди. Улар шундан сўнг, озиқ-овқат ҳақидаги фикрларини билдиришди. Зерикишни бошдан ўтказган тадқиқот иштирокчилари кўпроқ зарарли маҳсулотларни танлашган. 

45 нафар кўнгиллидан ташкил топган иккинчи гуруҳга кулгили ёки зерикарли видео намойиш этишди. Томоша вақтида уларни фойдали ёки зарарли егуликлар билан меҳмон қилишди. Бундан ташқари, таомлар ролик томоша қилишдан аввал ва кейин тортилди. Зерикарли видеони томоша қилган кишилар кўпроқ зарарли маҳсулотларни истеъмол қилишди. Олимларнинг қайд этишича, зерикиш ҳолати мияни рағбатлантирувчи ва қониқиш ҳиссини чақирувчи  дофаминнинг паст даражаси билан боғлиқдир. Зарарли егуликларни истеъмол қилиш – мазкур гармон даражасини оширишга уринишдир.

 

Top