19:35 / 10.05.2016
10954

10 май санаси муҳим воқеалари

10 май—Жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 130-куни.

Бугун Халқаро астраномия куни.

Воқеалар:
2010 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида Уммон Султонлиги ташқи ишлар бўйича давлат вазири Юсуф бин Алавий бин Абдулланни қабул қилди. 
2005 йил. Корея Республикаси Президенти Но Му Хён расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. 
2008 йил. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида  “Korean Air” авиакомпанияси раиси Янг Хо Чойни қабул қилди. 
1992 йил. Тошкентда Ўзбекистонда биринчи компьютер техникаларининг мустақил кўргазмаси очилди. 
1503 йил. Христофор Колумб (Christophorus Columbus) Кайман оролларини очди.
1811 йил. Англияда илк қоғоз пуллар муоамалага чиқарилди
1844 йил. Канада пойтахти Кингстондан Монреалга кўчирилди.
2000 йил. Грецияда Сидней-2000 Олимпиада машъаласи ўт олдирилди. 

Ушбу санада туғилганлар:
1760 йил. Француз шоири ва композитори, “Марселеза” ижодкори Клод Руже де Лилль (Claude Joseph Rouget de Lisle),
1850 йил. Англиялик тадбиркор, йирик чой ишлаб чиқариш компанияси асосчиси Томас Жонстон Липтон (Thomas Johnstone Lipton),
1903 йил. Атоқли ўзбек адиби, академик Ғафур Ғулом,
1909 йил. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, кинорежиссёр  Йўлдош Аъзамов,
1910 йил. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, дирижёр, педагог Ашот Петросянц, 
1937 йил. Машхур ўзбек кинооператори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Хотам Файзиев.

Мавзуга оид
Top