22:56 / 10.05.2016
5092

Америкалик Apple Watch соатига Tesla Model S машинасини бошқаришни ўргатди

Америкалик мутахассис Сэм Гэбби телефонни овоз ёрдамида бошқаришга имкон берувчи интерактив тизим Siri’га Tesla Model S автомобилини бошқаришни ўргатди. Бу ҳақда Electrek маълум қилди.

Гэбби бунинг учун Tesla’нинг дастурлар яратиш интерфейси API’дан фойдаланди, шунинг учун у яратган дастур Tesla’нинг расмий дастури бажара оладиган барча нарсани, жумладан салондаги ҳароратни бошқариш, эшикларни очиш ва ёпиш, машинани автопилотдан фойдаланиб "ўзига чақириш"ни бажара олади. Барча бу ҳаракатларни Siri ва Apple Watch ёрдамида амалга оширса бўлади. Мутахассис "ақлли" уйни бошқариш платформаси Apple HomeKit’дан фойдаланган. 

Мутахассис GitHub’да исталган одам буни қила олиши мумкин бўлган тўлиқ йўриқномани ва YouTube’да 7 дақиқали роликни чоп этди.  

Аввалроқ Siri овоз тизими яратувчилари Даг Киттлаус ва Адам Чийер Viv номли янги виртуал ёрдамчини тақдим қилишмоқчи эканликларини маълум қилишганди. Ёрдамчи сунъий онг негизида яратилган ва Siri’нинг имкониятларидан устунроқ технология сифатида таърифланган.

Top