08:30 / 10.05.2016
5526

Давлат маблағларини ўзлаштирмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди

Шофирконлик Ҳамид Парпиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) “Қурилиш плюс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. Аммо у жиноятчиликка қўл урди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

2013 йилнинг декабрь ойларида Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ҳамда Ҳ.Парпиев раҳбарлик қилаётган МЧЖ ўртасида 849 млн. 120 минг сўмлик шартнома имзоланди. Ҳ.Парпиев бу ишларга қурилиш маҳсулотларини сарфлашда кўзбўямачилик қилади. Яъни, таъмирлаш ишларида шартномада кўрсатилган мъёрдан кам миқдорда қурилиш моллари сарфлаб, шартнома шартларини бузади. У ҳисобаотларга сохта маълумотлар киритиб, 37 млн. 480 минг сўм давлат маблағларини ўзлаштириб олмоқчи бўлгани фош этилди.

Мазкур ҳолат бўйича, суд томонидан Ҳ.Парпиевга нисбатан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Top