00:04 / 10.05.2016
45391

Месси: "Барселона" "Реал" ҳеч нарса ютмаслигини истайди"

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Реал" томонидан мавсумда бир нечта унвон олиниши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аёнки, "Барселона"даги одамлар "Реал" ҳеч қачон ҳеч нарса ютмаслигини истайдилар. Улар эса бизга буни тилайдилар. 

"Реал" яна Чемпионлар Лигаси финалида ўйнайди, биз эса ўз ишимиз ҳақида ўйлашимз керак. Испания кубогини ютсак ёмон бўлмасди, бироқ буни амалга ошириш осон эмас.  

Биз  "Реал", "Атлетико", "Севилья" ва "Вилльяреал" билан рақобатлашмоқдамиз. Бу жиддий клублар, шунинг учун биз бундан ҳузур олишни ўйлашимиз керак", деб Месси айтган сўзларни келтириб ўтди As нашри.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Испания чемпионати якунланишига бир тур қолганда "Реал"дан 1 очко олдинда бориб, пешқадам бўлиб қолмоқда. "Реал" 28 майда Чемпионлар Лигаси финалида "Атлетико" билан учрашади. "Барса" эса 21 майда Испания кубоги финалида "Севилья" билан беллашади.

Top