17:23 / 10.05.2016
3084

ТИВда Ўзбекистон-Бельгия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилди

2016 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Бельгия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди

Маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга Бельгия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама муносабатлар бўйича бош директори Геерт Муйлле бошчилигидаги делегация ташриф буюрган.

Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, турли даражалардаги Ўзбекистон-Бельгия мунтазам мулоқоти нафақат томонларни қизиқтирган соҳалардаги алоқалар ҳолатини аниқлаш, балки халқаро ташкилотлар доирасидаги ва бошқа жабҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш ва ривожлантириш имконини яратади.

Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Бельгия делегациясининг Тошкентда бўлиши чоғида Олий Мажлис ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Top