10:00 / 11.05.2016
11326

Австралиялик она ва унинг эгизаклари суратлари интернетда машҳурлашди

Австралиянинг Пёрт шаҳрида истиқомат қилувчи она ва унинг беш нафар эгизак фарзандлари фотосессияда иштирок этди. Уларнинг Facebook ижтимоий тармоғида чоп этилган суратлари жуда кўп фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди. 

Ким ва Вон Туччи 2016 йилнинг январь ойида тўрт қизалоқ ва бир ўғилнинг ота-онаси бўлишган. 26 ёшли Ким йўргакланган фарзандлари билан бирга суратга тушди. Туччи болаларининг суратларини аввал ҳам тармоққа юклаган бўлишига қарамасдан, бу уларнинг биринчи профессионал фотосессияси бўлди. 
Оила суратларни Surprised by Five умумий саҳифаларида бўлишди. Суратларни фотограф Эрин Элизабет тасвирга олган. 

Нашр хабарига кўра, болаларга бир ҳафтада ўртача 350та таглик керак бўлади.

Top