18:36 / 11.05.2016
3989

Берлинда Украина масаласига бағишланган "норманд тўртлиги" учрашуви якунланди

Берлинда "норманд тўртлиги": Германия, Россия, Франция ва Украина ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунланди.

Қайд этилишича, учрашув 3 соат давом этган.

Томонлар, хусусан, Минск келишувлари шартини бажариш, ўт очишни тўхтатиш тартибига риоя этиш, маҳаллий сайловлар, умумий авф, Конституцион ислоҳот ўтказиш ва асирларни алмашиш масаласини муҳокама этишди.

Учрашуви арафасида РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков "Минск келишувларини ҳаётга татбиқ этиш борасида ачинарли вазият вужудга келган"ини айтар экан, Украинадаги зиддиятга барҳам бериш учун "норманд тўртлиги" форматининг аҳамиятини қайд этиб ўтган.

Ушбу "тўртлик"нинг аввалги учрашуви шу йил 3 мартида Парижда бўлиб ўтган эди. Бу сафарги йиғилиш эса, "норманд тўртлиги"нинг 2016 йилдаги учинчисидир. 

Украина бўйича "норманд тўртлиги" 2014 йилнинг ёзида Нормандияда ташкил этилганди.

Top