16:16 / 11.05.2016
4740

Олимлар: Иммунитетни саратонни енгишга ўргатиш мумкин

Сингапур Миллий университети олимлари Стефан Гассер бошчилигида иммун тизими қандай қилиб саратон ҳужайраларини аниқлаши ва организм ҳимоя тизими нима сабабдан кўп ҳолларда саратон ўсимтасини йўқ қилишга қодир эмаслигини аниқлашди. Тадқиқот Immunity журналида эълон қилинган. 

Олимларнинг аниқлашича, MUS81 ферменти иммун тизими жавобини таъминлайди. Эндонуклеазаларга тааллуқли бу оқсил ДНК ҳужайрасининг ядро ҳужайраларига бўлинишини таъминлайди. Саратон ҳужайраларига ДНК фрагментлари алоҳида нуклеотидларга тақсимланмайди, балки цитоплазмага ўтиб кетади. Ҳужайранинг нотўғри жойида ўрнашиб олган ДНК бўлакчалари иммун реакциясини ишга туширади. 

Бўлакларга ажралган ДНК интерферон ишлаб чиқарилишини таъминлайди. У ўз навбатида иммун тизими ҳужайралари – микрофаглар ва Т-ҳужайраларни фаоллаштиради, улар эса саратон ҳужайраларига ҳужум қилади ва уларни йўқ қилади. Олимлар MUS81 синтези учун жавобгар генни блоклашга муваффақ бўлди. Натижада ДНК бўлинмади ва иммунитет реакциясини фаоллаштирмади. Бу эса организмнинг ҳалокатли саратон ўсмаларига қарши курашда эндонуклеазанинг муҳим ролини исботлайди. Агар MUS81 саратон ҳужайраларида етарли миқдорда сентезланишни тўхтатса, организм касалликка қарши мустақил тарзда кураша олмайди. 

Изланувчи олимлар яна шуни аниқлашдики, MUS81 турли саратон ўсмалари ҳужайраларида синтезланади. Жумладан простата саратони, кўкрак бези саратони, колоректал саратон, бачадон саратони, лейкемия ва мелонома. Бундан ташқари, баъзи кимётератия турлари MUS81 шаклланишига жавобгар генларни фаоллаштиради, натижада янада кучли иммун жавобига сабаб бўлиши мумкин. Олимларнинг айтишича, иммунотерапия билан чатиштирган ҳолда ушбу усуллардан фойдаланилса, саратон хасталигини самаралироқ енгишда ёрдам беради.

Top