19:04 / 11.05.2016
3904

Штайнмайер “норманд тўртлиги” учрашуви якуни хусусида фикр билдирди

“Норманд тўртлиги” иштирокчилари - ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари бугун Берлинда ўтказилган учрашувда Донбассда хавфсизликни мустаҳкамлаш борасида аниқ чора-тадбирлар хусусида келишиб олди. Бу ҳақда Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайерга таяниб РИА Новости хабар қилди

Хусусан, учрашув қатнашчилари Донбассда ЕХҲТ (Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти) мониторинг миссияси учун имкониятларни кенгайтиришга қарор қилди. 

Шу ўринда Штайнмайер “норманд тўртлиги” ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари учрашувида олға силжиш кузатилмаётганини билдирди. 

Германия ташқи ишлари вазири расмий вакили Лаура Грюневальд Берлинда учрашув якунига оид ҳисобот кутилмаётганини маълум қилди. 

Шунингдек, вазир музокаралар муҳити икки ой аввалгидан кўра яхшироқ бўлганини тан олди.

Top