20:20 / 12.05.2016
14094

Нукус ва Навоийдан Москвага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 16 майдан бошлаб, Нукус шаҳридан Москвага учадиган тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўйди. Шунингдек, Навоий шаҳридаги рейсни қайта тиклади. Бу ҳақда Миллий компания ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Рейслар ҳафтада бир кун – душанба куни А320 авиалайнерида амалга оширилади. Парвоз икки соат атрофида кечади.

Top