12:37 / 13.05.2016
11305

Андижонда мактаб ўқувчилари ёмғир остида флэшмоб ўтказишди

Андижонда бўлиб ўтаётган “Биз буюк юрт фарзандларимиз" ёшлар фестивали доирасида 2-мактаб ўқувчилари ёмғир остида флэшмоб ўтказишди.

Ўқувчилар ёмғир остида ранг-баранг соябонларни кўтарган ҳолда "25" рақамини тасвирлашди.

Уларнинг бир қисми эса рақамнинг юқорисида камалак тасвирини ҳосил қилишди. Акцияда 70 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.

Республика бўйлаб мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган флэшмоблар ўтказилиши давом этмоқда.

Гулистондаги мактаб ўқувчилари Мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган акция ўтказди

Top