22:01 / 14.05.2016
8642

"Барселона" Испания чемпиони бўлди

"Барселона" Испания чемпионатининг жорий мавсумдаги охирги турида 0:3 ҳисобида "Гранада"ни мағлуб этиб, чемпионат ғолибига айланди. Учрашувда Луис Суарес хет-трик амалга ошириб, ўзининг жорий чемпионатдаги голлари сонини 40 тага етказиб қўйди.
"Барса" бу унвонга ўз тарихида 24-маротаба ва кетма-кет иккинчи йил сазовор бўлди.

"Реал" эса меҳмонда "Депортиво"ни 0:2 ҳисобида ютди ҳамда 2-ўринни эгаллади. "Қаймоқранглилар" сафида голларни 1-бўлимда Криштиану Роналду киритди. Португал танаффус пайтида алмаштирилди. 

Испания Примераси. 38-тур
Гранада – Барселона – 0:3
Голлар: Суарес, 22 (0:1); Суарес, 38 (0:2); Суарес, 86 (0:3).

Депортиво – Реал Мадрид – 0:2
Голлар: Роналду, 7 (0:1); Роналду, 25 (0:2).

Top