11:36 / 14.05.2016
10098

LG G5 SE смартфони ҳамда унинг Дўстлари тўғрисида энг қизиқарли маълумотлрни билиб олинг

Биринчи модуль смартфонининг пайдо бўлиши ҳақидаги янгилик мобил технологиялар оламида кескин бурилиш ясади. Модулли концепция қурилиш, кийимлар дизайни, мебель ясашда аллақачон қўллана бошлаганига қарамасдан, кўпвазифали смартфон илк марта LG Electronics компанияси томонидан WMC – 2016 кўргазмасида намойиш этилган. Эксперт жюри аъзоларининг фикрига кўра, кўргазмада тақдим этилган ускуналар ичида энг яхшиси деб топилди ва “Энг яхши мобил телефонлар ва ускуналар” номинациясида фахрли биринчи ўринга лойиқ кўрилди. 
С помощью дополнительных модулей, разработанных специально для нового флагмана, пользователи получают уникальные возможности по расширению стандартных, предусмотренных в смартфоне. Некоторые из Вас пока еще не знакомы с модульным дизайном, предусмотрев это, специалисты подготовили для Вас ответы на самые актуальные вопросы о смартфоне.
Айнан янги флагман учун махсус ишлаб чиқилган LG Friends тўлдирувчи модуллари ёрдамида фойдаланувчилар смартфонда кўзда тутилган стандарт вазифаларни кенгайтириш ноёб имкониятига эга бўлади. Орангизда айрим инсонлар ҳали модуль дизайни билан таниш эмас, шуни инобатга олиб, LG мутахассислари томонидан Сиз учун LG G5 SE смартфони тўғрисида энг оммабоп саволларга жавоб тайёрланган. 

Модуль типидаги батареяни қандай олиш мумкин?

“Модулни чиқариш” тугмасини босинг ва корпусдан модулни чиқариб олинг. Шунда Сиз батареяни соат милларига қарши йўналишда осонгина суғуриб оласиз. 

G5 SE смартфонининг тўлиқ металлик корпуси ортида қандай технология яширинган?

LG G5 SE тўлиқ металлик корпуси LM201 ўта мустаҳкам материалидан ясалган. Бу материал занглашга қарши юқори чидалиликка эга ва жуда чидамли ҳисобланади. Турфа ранглар киритиш, шу билан бирга асл металлнинг ажойиб хусусияти йўқолмаслиги учун Microdizing амалиёти қўлланган.

Ҳаддан ортиқ ёрқин шароитда экрандаги тасвирларни анитиниқ кўриш мумкинми?

LG G5 SE смартфонининг Daylight режими экран ёрқинлигини бир зумда тартибга солади, шунинг эвазига фойдаланувчилар очиқ ҳавода ҳам тасвирларни равшан кўра оладилар

B&O PLAY билан бойитилган Hi-FiPlus бошқа ускуналар билан мослаша оладими?

Албатта. Ушбу модуль унинг комплекти такибидаги USB Type-B кабели орқали бошқа смартфонлар, мобил ускуналар ва шахсий компьютерлар билан кириша олади. 

LG G5 SE смартфонида антенна чизиқларидан қандай қутулди?

ShinyCut технологиясини қўллаш ва Microdizing амалиётини киритиш эвазига LG компанияси G5 SE смартфонида антенна чизиқлари ва кесмаларини яширишга муваффақ бўлди. 

G5 SE смартфони аккумулятор зарядкаси учу мўлжалланган таглиги батарея ташқи блоги сифатида қўлланиши мумкинми?

Албатта! Аккумуляторни қувватлаш таглиги USB Type-A ҳамда USB Type-C билан бойитилгани эвазига у батарея ташқи блоги сифатида ҳам қўлланиши мумкин.

G5 SE ва унинг Дўстлари бошқа смартфонлар билан мослаша оладими?

LG CAM Plus ва LG 360 VR “дўстлар”дан ташқари барча LG G5 SE смартфонининг барча Дўстлари бошқа смартфонлар билан “келиша олади”. Шундай бўлса ҳам, Сиздан илтимос, мос келиш-келмиаслигини уларни улагунга қадар текшириб олинг. Чунки операцион тизим версиясига алоқадор фарқлар бўлиши мумкин. 

AppDrawer иловасини қандай топиш мумкин?

LG Home 5.0 ёрдамида фойдаланувчилар кераксиз иловаларни осонгина ўчиришлари ёки ўчирилган иловаларни қайта тиклашлари мумкин. AppDrawer иловасидан фойдаланишни хуш кўрувчилар LG SmartWorld орқали LG Home 4.0’ни юклаб олишлари мумкин. 

Смартфон ўчиқ ҳолатда бўлганда батарея сиғими камаядими?

Телефон ёқилгач, батарея заряди даражаси пасайгани тўғрисида бир неча мурожаатлар бўлган. Батарея заряди даражаси ҳар ярим соатда янгиланишини инобатга олинса, кўрсаткич асл ҳолатдан баландроқ келтирилган бўлиши мумкин. Бу -  Android базаси асосидаги смартфонлар учун одатий ҳолат ҳисобланади. 

G5 SE смартфони QuickCharge 3.0 функциясини қўллаб-қувватлайдими?

QuickCharge 3.0 имконияти 10 дақиқалик қувватлашдан кейин смартфондан тахминан тўрт соат давомида фойдаланишга замин яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top