08:02 / 15.05.2016
4498

АҚШнинг 3-президенти Томас Жефферсоннинг бир тутам сочи 7 минг долларга сотилди

Техасда ўтказилган аукционда АҚШнинг 3-президенти Томас Жефферсоннинг бир тутам сочи 6,9 минг долларга сотилди, деб хабар бермоқда Life.

Жефферсон соч тутами унинг вафотидан деярли 190 йилдан кейин сотилди. Сочнинг эгаси номаълум бўлиб қолишни истади. Аукциондан олдин антиқа лот 3 минг долларга баҳоланаётган эди.

2015 йил январда АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольннинг соч тутами Далласдаги аукционда 25 минг долларга сотилганди. Аукционга қўйилган соч тутамини Линкольн 1865 йил 14 апрелда Жон Бут томонидан отиб ўлдирилгандан кейин АҚШ армияси тиббий хизмати бошлиғи Жозеф Барнс томонидан қирқиб олинганди.

Томас Жефферсон АҚШ мустақиллик Декларацияси муаллифи ва мамлакатнинг 3-президенти (1801-1809 йиллар) ҳисобланади.

Жефферсоннинг қиёфаси 100 долларлик қоғоз пулда тасвирланган.

Top