23:28 / 15.05.2016
11280

Шимолий Корея Жанубий Корея президенти идорасига зарба бериш машғулотини бекор қилди

Шимолий Корея полигонда Жанубий Корея президенти идорасига зарба бериш бўйича ҳаракатларни машқ қилишни эҳтимол  бекор қилди, деб хабар бермоқда Жанубий Корея ОАВ. 

Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Пхеньян яқинидаги полигонда Жанубий Корея президенти идорасининг бирга-бир ўлчамдаги макети ясалганди, 50 га яқин артиллерия қурилмаси, жумладан ёппасига ўт очиш реактив тизимлари ва гаубицалар келтирилганди. 

Разведкадаги манбанинг маълум қилишича, полигондан қўшинлар ва қурилмалар олиб чиқиб кетилмоқда.

"Шимол, кўринишича, очиқ ўт очиш масофасидан қўшинлар ва қурилмаларни олиб чиқиб кетмоқда. Биз Шимол зарба беришдан воз кечган-кечмагани ёки буни кейинроққа қолдирганини билмоқчимиз", деб айтди манба.

Top