17:22 / 16.05.2016
9682

17 май об-ҳаво маълумоти 

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 май куни ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол  кучайиб, секундига 15-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 13-18,  кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда  қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 15-20,  кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Ҳаво ўзгариб туради,  вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 13-18, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 15-20, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 5-10,  кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.

Top