10:54 / 16.05.2016
3387

Англия черкови Google компаниясига миллионлаб доллар сармоя киритмоқчи

Англия черкови, гарчи солиқ тўламайдиган фирмаларга қарши курашиш бўйича ваъда берганига қарамай, Google’га миллионлаб доллар сармоя киритмоқчи, деб ёзмоқда The Times газетаси.

Черков комиссионерлари куни кеча эълон қилган йиллик ҳисоботида маълум қилишларича, Google’га эгалик қилувчи Alphabet компанияси «черков маъмурияти маблағлари киритиладиган 20 та энг қиммат компаниядан биридир». Бироқ ҳозирча сармоялар ҳажмига ойдинлик киритилгани йўқ. 

Шунинг баробарида, қайд этилишича Черков маъмурияти 7 млрд фунт стерлинг (10млрд 48 млн 300 минг АҚШ доллари) миқдоридаги сармояни назорат қилади. 

Ўтган йилнинг май ойида Англия черкови нефть ва кўмир қазиб олувчи компаниялардаги улушини, уларнинг атроф-муҳитга етказаётган зарари туфайли 12 млн фунтга қисқартиришини билдирган эди.

Top