14:35 / 16.05.2016
11049

Фарғона сохта пул ишлаб чиқарувчилар қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Бувайда туманидаги савдо шохобчаларидан бирида қалбаки пул билан муомала қилаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Аниқланишича, Учкўприк туманида яшовчи М.Фурқат ва А.Даврон дўкондан ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиб, сотувчига юз дона 5000 сўмлик купюрадаги пулни тақдим этган. Ушбу пуллар экспертизадан ўтказилганида оддий қоғоздан қўлбола усулда тайёрлангани маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Top