14:19 / 17.05.2016
2901

БМТ Ливияга ҳарбий хизматчиларни жўнатиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда

БМТ котибияти Ливияга ўз миссияси ҳимояси учун ҳарбий хизматчиларни жўнатиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақида БМТ бош котиби расмий вакилининг ўринбосари Фархон Хақ маълум қилди. 

"Ҳозирда биз турли вариантларни, шу жумладан қўриқлаш бўлими имкониятларни, яна бир бор таъкидлайман - имкониятларини ўрганиб чиқмоқдамиз. Бу бизнинг ходимларимиз ўз вазифаларини бажариши учун Триполидаги БМТЛҲМ объектлари хавфсизлигини таъминлашнинг бир йўлидир", - деди Ҳақ.

Қўриқлаш бўлимида неча киши хизмат кўрсатиши тўғрисидаги саволга у "турли вариантлар ўрганиб чиқилаётгани"ни таъкидлади.

"Ҳозирча аниқ бир қарорга келганимиз йўқ",- қўшимча қилди у. 

Триполига БМТ миссиясининг қайтарилиши ҳақида бош котибнинг махсус вакили Мартин Коблер маълум қилган эди. Ҳақнинг айтишича, пойтахтда "кам сонли халқаро ходимлар" фаолият кўрсатмоқда. Дам олиш кунлари улар мамлакатни тарк этишади.

15 май куни Италиянинг Corriere della Sera газетаси БМТнинг Ливиядаги миссияси непаллик ҳарбий хизматчилар томонидан кучайтирилиши ҳақида маълум қилган. 

Непал БМТ миссиялари учун аскар етказиб берувчи асосий мамлакат ҳисобланади. Мамлакат Бутунжаҳон ташкилоти тасарруфига 5000 нафаргача ҳарбий аскар етказиб беришни ўз зиммасига олган. Сўнгги маълумотларга кўра, БМТ дунёнинг турли қисмларидаги операцияларига ушбу Осиё давлатидан 4,4 минг зобит жалб қилинган.

Top