10:52 / 18.05.2016
4639

АҚШ МХАнинг 10мингдан ортиқ ходими Ироқ ва Афғонистонда жосуслик қилган

АҚШнинг, асосан, радиоэлектрон айғоқчилик билан шуғулланувчи Миллий хавфсизлик агентлиги, минглаб ходимларини, асосан, Ироқ ва Афғонистон каби "қайноқ нуқталар"га хизмат сафари билан юборган, деб маълум қилган агентлик директори ўринбосари Рик Лежетт Fox News телеканалига берган нтервьюсида.

"2001 йили агентликнинг 5000 ходимини Ироққа ва 8000 нафарини Афғонистонга жўнатганмиз. Жаҳоннинг бошқа зиддиятли ҳудудларига эса, жами 18 минг хизматчи сафарбар этилган", — деб аниқлик киритган Лежетт. МХА АҚШнинг йирик махсус хизматларидан бири ҳисобланади, унинг ходимлари сони ва бюджети сир тутилади. 

Агентлик директор ўринбосарининг сўзларига кўра, ходимларнинг "қайноқ нуқталар"га жўнатилишига маҳаллий жангариларни танг аҳволда қолдириш истаги сабаб бўлган. Улар тутилган маълумотларни қайта ишлашда "йирик ҳажмли ахборотлар" технологиясидан фойдаланган. 

Мисол учун, маълум бир жойда телефон қўнғироғини тинглаган ходим, қўнғироқ амалга оширилган ва қабул қилинган ҳудудларни харитада белгилаган. 

"Бундай маълумотлар ва жангари ҳаракатлари бирлаштирилиб таҳлилчига тақдим этилган. У эса, ўз навбатида, радио орқали ҳарбийлар карвонига боғланган ва уларни пистирма кутаётгани эҳтимол бўлган жойдан огоҳ этган", — деб изоҳ берган Рик Лежетт. 

Рик Лежетт, маълумотларни қайта ишлашнинг бундай усули хатолар туфайли тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонларга олиб келмадими, деган саволга аксинча, дастур сабаб тинч аҳоли орасида қурбонлар сони камайишига эришилган, дея жавоб қайтарган.

Top