Венгриянинг Будапешт шаҳрида кикбоксинг бўйича ўтказилган жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари битта олтин ва тўртта бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Мусобақада 60 давлат вакиллари баҳслашди. Ўзбекистонлик спортчи Достон Иляшев 60 килограммгача бўлган кикбоксингчилар ўртасида лоу-кик йўналиши бўйича олтин медални қўлга киритди. У кик-лайт йўналиши бўйича ўтган баҳсларда бронза медаль билан тақдирланди.
Жаҳон кубогида Отабек Раҳимов, Довудбек Ботиров, Сардор Собиров ўз вазн тоифаларида бронза медални қўлга киритди.