07:56 / 18.05.2016
4113

"Евровидение-2016" ташкилотчилари танлов натижаларини қайта кўриб чиқмасликларини маълум қилдилар

Европа эфирга узатиш иттифоқи "Евровидение-2016" танлови овоз бериш натижаларини қайта кўриб чиқмасликка қарор қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг фейсбукдаги саҳифасида чоп этилган расмий хабарда айтилди.

Расмий хабар танлов мухлислари овоз бериш натижаларини қайта кўриб чиқиш илтимоси билдирган арзнома 300 минг овоз тўплагандан кейин берилган.

"Украина "Евровидение-2016" ғолиби ва шундай бўлиб қолади. Сиз бунга розимисиз ёки норозимисиз, биз бу арзномани имзолаганларни қоидаларга мувофиқ ҳаққоний бўлган бу натижани қабул қилишга ва "Евровидение"ни янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш бўйича мазмунли суҳбат давом эттиришга чақирамиз", деб айтилди хабарда.

Эслатиб ўтамиз, танловда украиналик қўшиқчи Жамала ғолиб бўлди.  

Top