16:22 / 18.05.2016
4004

Француз полицияси уларга қарши нафратда бўлишаётганликлари туфайли иш ташлашди

Францияда полиция ходимлари уларга нисбатан нафратда бўлишаётганликлари сабабли иш ташлашди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Полиция ходимларининг норозилик акциялари мамлакатнинг 60 шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Маълум қилишларича, полиция ходимларини сўнгги вақтларда Францияда юз бераётган тўқнашувларда айблашмоқда.

Мамлакат президенти Франсуа Олланднинг маълум қилишича, норозилик акцияси давомида 350 нафар полиция ходими яраланган.

Top