12:11 / 18.05.2016
19393

Happy Summer — ёзги таътилда фарзандингиз учун энг муносиб совға

Ота-она учун ёзги таътилдаги энг яхши ҳордиқ – фарзандларни оромгоҳларга юбориш. Чиндан ҳам, болалар кўчани чангитиб юрганидан ёки уйда зерикиб ўтирганидан кўра, тоғ ёнбағирларида тенгдошлари билан турли машғулотларда иштирок этиб, ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучга тўлиб, дам олиши афзалроқдир.

Бироқ оромгоҳлар ичидан энг яхшисини танлаш ҳам ота-онадан катта масъулиятни талаб этади. 

Яқинлашиб келаётган ёз фаслида фарзандингиз учун ёқимли, шу билан бирга фойдали совға қилишни истайсизми? Ундай бўлса, Happy Summer бу борада энг яхши танлов бўла олади.

Happy Summer — бу инглиз тилига йўналтирилган, ижодий, билимларни мустаҳкамловчи, дунёдаги энг яхши етакчиларни қамраб олган ва ўз номи билан қувноқ ёзги оромгоҳдир.

Оромгоҳ ўзининг қуйидаги афзалликлари билан ажралиб туради:

- 3та сузиш учун мўлжалланган ҳовуз;

- Малакали мутахассислардан хорижий тилларни ўрганиш;

- Қулай турар-жой;

- Доимий тез ёрдам;

- Эстрада ва кино юлдузларидан қизиқарли маҳорат дарслари;

- Олти маҳал овқатланиш;

- Ҳар бир болага алоҳида ёндашув;

- Барча мулоқот инглиз тилида ўтказилиши;

- Ҳар бир мавсум ўзига хос мавзуларга бўлинган (шу сабабли икки-учта мавсумга кетма-кет ташриф буюриш ва янги таассуротлар олиш имкони мавжуд);

- Жамоа бўлиб ишлаш ва биргаликда мақсадга эришиш;

- Лидерлик қобилиятларни очиб бериш.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, оромгоҳда фарзандингиз инглиз тилини қай даражада ўзлаштиргани аҳамиятли эмас. Муҳими, тил қобилиятларини ривожлантириш учун хато қилишдан қўрқмай, мулоқот қилишга тайёр туришдир. 

2016 йилнинг янги мавсумида Happy Summer оромгоҳи фарзандларингиз учун кўплаб совғаларга бой янги дастурларни тайёрлаб қўйган! 

Happy Summer болалар учун ёз ойида қуйидаги ажойиб мавсумларни таклиф этади:

I мавсум
Юра даври дунёси

II мавсум
Киберболалар

III мавсум
Афсун ва сеҳргарлик мактаби

IV мавсум
Ўрмон қўриқчилари 

V мавсум
Таътилдаги “махлуқлар”

VI мавсум
Юлдузли йўллар (Коинотга саёҳат)

VII мавсум 
Суперқаҳрамонлар мавсуми

Бу мўъжизакор оромгоҳда сизнинг фарзандигиз ўз қобилиятларини тўлиқ намоён этиш ва билимларини мустаҳкамлаш имконига эга бўлади.  

Ноодатий ва ажойиб маҳорат дарслари (эрталабки кундалик бадантарбия, футбол, сузиш, спорт рақслари бўйича машғулотлар, руҳий ҳолатни мустаҳкамлаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган машғулотлар, йога ва яна бир қанча қизиқарли топшириқлар) ёрдамида эса болалар ўз уйларига янада кучли ва соғлом бўлиб қайтишлари аниқ. 

Айни дамда, ижтимоий тармоқларда оромгоҳга бепул йўлланмалар ютиб олиш учун турли хил қизиқарли танловлар ўтказилмоқда. Сиз ҳам бу танловларда иштирок этиб, ғолиб бўлишингиз мумкин.

Умумий кун тартиби қуйидагича:

07.30 – Уйқудан туриш
07.45 – 8.00 – Бадантарбия
08.00 – 8.30 – Ювиниш
08.30 – 9.30 - Нонушта

09.30 – 11.00 – Илмий машғулотлар
11.00 – 11.30 – Иккинчи нонушта 
11.30 – 13.00 – Бассейн / Тўгарак машғулотлари
13.00 – 14.00 - Тушлик

14.00 – 16.00 – Дам олиш
16.00 – 16.30 – Кечки чой
16.30 – 18.00 – Жамоаларда ишлаш
18.00 – 19.30 – Кечки овқат 

19.30 – 21.00 – Гуруҳларда ишлаш
21.00 – 22.30 - Концерт / Кино / Дискотека 
22.30 – 23.00 – Тунги овқат 
23.00 – Ювиниш, Ҳордиқ

Оромгоҳдан сўнг фарзандларингиз навбатдаги ўқув йилини пухта билим, саломатлик ва куч-қувватга тўлган ҳолда қарши олишади.

Йўлланмаларга буюртма бериш ва қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: 
100015, Тошкент шаҳри,
Госпиталний кўчаси, 12/82а уй, 49
Телефонлар: +99895 1963399; +99895 1963322.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top