Санкт-Петербург шаҳридаги темир йўл бекатидаги Навалочная бекатида Ўзбекистон фуқароси поезд уриб кетиши натижасида ҳалок бўлган.
Шимолий-ғарбий транспорт прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳодиса 8 май куни содир бўлган.
Аниқланишича, бу ҳодиса рўй берган вақтда Ўзбекистон фуқароси пиёдалар йўлагида бўлмаган. У олинган оғир жароҳатлардан кейин воқеа жойида вафот этган.
Шаҳар прокуратураси ҳодиса бўйича текширувларни давом эттирмоқда.