16:28 / 18.05.2016
7109

Тожикистон президенти БМТнинг сув ресурслари бўйича гуруҳи раҳбарига айланди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон БМТнинг сув масалалари бўйича гуруҳига 1 йил давомида раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Тожикистон миллий ахборот агентлиги бўлмиш "Ховар" хабар тарқатган.

Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий-ижтимоий комиссия (ЭСКАТО)нинг 72 сессиясида ташкилотга раислик учун Тожикистон президенти тавсия этилган.

1947 йилда ташкил қилинган ташкилот минтақадаги ижтимоий ва иқтисодий муаммолар билан шуғулланади.

"Ижрочи директор Ахтар Шамшод ўз чиқишида Эмомали Раҳмонни БМТнинг сув ресурслари бўйича гуруҳи раҳбарига айлангани билан табриклади. У Тожикистоннинг минтақада сув ресурсларидан омилкорлик билан фойдаланилишини йўлга қўйганини таъкидлади", дейилган хабарда.

ЭСКАТО таркибига 53та аъзо давлат ва БМТ аъзоси бўлмаган 9та ассоцияланган аъзолар киради.

Top